

Бугун миллий ғуруримиз, мустақиллигимиз ва давлатчилигимиз тимсоли бўлган Давлат герби қабул қилинганига 34 йил тўлди.
Гербимиздаги ҳар бир рамз — Ҳумо қушининг қанотларидан тортиб, водийларимизнинг чексиз баракаси, асрий тарихимиз ва ёруғ келажагимизни акс эттиради. Ушбу муқаддас тимсол ҳар биримизни юрт равнақи ва рақамли келажак сари бирлашишга ундайди.
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази жамоаси барча юртдошларимизни мазкур қутлуғ сана билан чин қалбдан муборакбод этади!
Юртимиз тинч, сарҳадларимиз омон, мустақиллигимиз абадий бўлсин!