

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази жамоаси юртимиздаги барча битирувчиларни, уларнинг устоз ва ота-оналарини унутилмас байрам билан чин қалбдан муборакбод этади!
Бугунги ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг рақамли келажаги, эртанги кунимизнинг драйверларидир. Сизнинг билимингиз, интеллектуал салоҳиятингиз ва замонавий АКТ соҳасидаги кўникмаларингиз мамлакатимиз тараққиётида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Мақсадларни катта қўйинг! Ҳеч қачон ўрганишдан ва янгиликка интилишдан тўхтаманг!
Вақтингизни қадрланг. Зеро, замонавий дунёда энг олий қадрият — бу вақт ва билим.
Рақамли дунё имкониятларидан унумли фойдаланинг! Давлатимиз томонидан сиз учун яратилган барча рақамли қулайликлар ва таълим платформалари янги марраларни забт этишингизда қанот бўлсин.
Келгуси ўқиш ва ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз! Катта ҳаёт йўлингиз ҳамиша мунаввар бўлсин!