Ахборот технологиялари соҳаcида давлат назорати тизими такомиллаштирилади

Ахборот технологиялари соҳаcида давлат назорати тизими такомиллаштирилади

12 декабрь 2025

“Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–371-сон, 11.12.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси қуйидаги соҳаларда махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди:

  •  ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш;
  •  оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш;
  •  болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.

 2027 йил 1 январгача қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли назорат” платформаси ишга туширилади:

  •  аҳоли истиқомат қилаётган, жумладан, олис ва чекка ҳудудлардаги рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳаларида кўрсатилаётган хизматларни мониторинг қилиш;
  •  ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларида юзага келган узилиш ёки тўхталиш ҳолати бўйича тегишли чоралар кўриш;
  •  жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар тезкор кўриб чиқилишини ташкил этиш.
Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр