Аҳолига электрон ҳукумат имкониятлари ва my.gov.uz хизматларидан фойдаланиш жойларга чиқиб ўргатилмоқда

Аҳолига электрон ҳукумат имкониятлари ва my.gov.uz хизматларидан фойдаланиш жойларга чиқиб ўргатилмоқда

13 октябрь 2022

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассисларининг Хоразм вилояти бўйлаб хизмат сафари давом этмоқда.

“Сиз томон йўл олдик” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган ўқув семинарларнинг навбатдаги манзиллари Хонқа ва Янгиариқ туманлари бўлди.

Ўқув машғулотларида иштирокчиларга онлайн платформаларнинг самарадорлиги ва хизматларнинг афзалликлари, электрон ҳукумат ва электрон давлат хизматлари орқали эришилаётган натижалар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, электрон ҳукумат имкониятлари ҳамда my.gov.uz хизматларидан фойдаланиш мисоллар орқали тушунтириб ўтилди.

Семинарда иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари муҳокама этилиб, саволларига батафсил жавоблар ҳам берилди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр