

Юртимизнинг барча ҳудудларида “my.gov.uz — давлат хизматлари осон ва қулай” лойиҳаси доирасида аҳолининг барча қатламлари учун ўқув семинарлари кенг қамровда ташкил этилмоқда. Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — фуқароларга электрон давлат хизматларидан мустақил ва самарали фойдаланишни ўргатиш ҳамда уларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
Лойиҳа доирасидаги навбатдаги амалий ва интерактив руҳдаги семинарлар қуйидаги масканларда юқори савияда ташкил этилди:
Тадбирларда маҳалла еттилиги вакиллари, ҳоким ёрдамчилари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этишди.
Унда мутахассислар томонидан my.gov.uz портали орқали ариза топшириш, ортиқча қоғозбозлик ва вақт сарфининг олдини олиш ҳамда платформанинг энг сўнгги қулайликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, интерактив хизматлардан реал вақт режимида фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Бу каби амалий семинарлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.