Кеча, 12 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Хизматларни ривожлантириш ва бюрократияни йўқ қилиш бўйича ижрочи директори Ҳешам Моҳаммадхади Мираҳмад Амири "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМга ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар Марказ фаолияти, Ўзбекистонда рақамлаштириш бўйича жорий этилаётган асосий рақамли ечимлар инфратузилмаси, электрон хизматларни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, уларни жадаллаштириш ва истиқболдаги лойиҳалар бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Учрашувда рақамли ҳукуматни ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган ишлар, технологик ечимлар, электрон хизматларни кўрсатишда фуқароларга яратилган қулайликлар ва буларнинг рақамли давлатни ривожлантиришдаги аҳамияти делегация вакиллари томонидан ижобий қайд этилди.