

Масофаларни яқин қиладиган, ишимизни осонлаштирадиган ва имкониятларимизни кенгайтирадиган соҳа байрами муборак бўлсин!
Бугун Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни. Бу нафақат техник мутахассислар, балки рақамли дунёнинг фаол иштирокчиси бўлган ҳар бир юртдошимиз байрами. Зеро, биз яратаётган платформалар аҳолимиз ҳаёти яхшиланишига хизмат қилади.
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази жамоаси барча соҳа вакилларини қутлайди!
Мақсади юксак, интилиши кучли ва келажакка ишонч билан қарайдиган барчага омад ёр бўлсин.
Рақамли Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!