26 iyun - Xalqaro giyohvandlikka qarshi kurash kuni
Бугун рақамли технология ва сунъий интеллект деярли барча соҳаларни мутлақо янги форматга олиб чиқмоқда. Жаҳон савдо ташкилоти прогнозларига кўра, 2040-йилга бориб, сунъий интеллект ҳисобига халқаро савдо айланмаси қўшимча 40 фоизга ошади.

Бугун рақамли технология ва сунъий интеллект деярли барча соҳаларни мутлақо янги форматга олиб чиқмоқда. Жаҳон савдо ташкилоти прогнозларига кўра, 2040-йилга бориб, сунъий интеллект ҳисобига халқаро савдо айланмаси қўшимча 40 фоизга ошади.

04 май 2026

Ўзбекистонда ҳам ахборот технологияларини ривожлантиришга жиддий киришилди. Инновация ва билимларга асосланган Сунъий интеллект хабини ташкил қилиш бошланди. Иқтисодиёт тармоқларида 200 дан ортиқ сунъий интеллект лойиҳалари устида ишланмоқда.

Ҳудудларда дата марказлар, супер компьютерлар ва сунъий интеллект лабораторияларини кўпайтириш, “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари”ни тайёрлаш бўйича дастурлар амалга оширилмоқда.

“Бу йўналишларда Осиё тараққиёт банки ҳамда АҚШ, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Япония, Корея ва Хитойдаги ҳамкорларимиз бизга яқиндан ёрдам бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман”,

– деди Президентимиз.

Албатта, таълим, тиббиёт, сув хўжалиги, экология, озиқ-овқат хавфсизлиги каби аҳолининг бирламчи эҳтиёжи учун энг зарур бўлган йўналишларда ҳам очиқ сунъий интеллект моделларидан фойдаланиш талаб этилмоқда.

Бунинг учун Президентимиз Осиё тараққиёт банки шафелигида Ривожланаётган мамлакатларда сунъий интеллект кўламини ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишни таклиф этди.

Шунингдек, Ўзбекистон банкнинг “Осиё учун рақамли магистрал” ташаббусига қўшилишини маълум қилди ҳамда Тошкентда унинг минтақавий мувофиқлаштириш марказини очиш таклифини илгари сурди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр