Чақирув қоғози ҳам рақамлашди

Чақирув қоғози ҳам рақамлашди

28 май 2025

Мудофаа вазирлигига чақирув — энди электрон шаклда амалга оширилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Нарзиев маълум қилди.

Қандай амалга ошади?

Чақирув электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юборилади. Хабарнома мобил илованинг “Хабарлар” бўлимида акс этади.

Чақирувчи фуқаро:

  • туғилганлик гувоҳномаси,
  • шахсий паспорти,
  • ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари билан белгиланган вақтда ҳудудий мудофаа бўлимига етиб келиши шарт.

Ҳозирча тизим тест режимида ишлаяпти — шу боис қоғоздаги чақирув қоғозлари ҳам амалда қолмоқда.

Контракт асосида хизматга кирмоқчимисиз?

Эндиликда контракт хизматига аризаларни онлайн тарзда топшириш мумкин. Бу — сунъий тўсиқлар, оворагарчилик ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган муҳим қадам.

Психологик тестлар ҳам рақамлашди

Барча психологик саралаш тестлари электрон ва шаффоф тарзда ўтказилади. Қоғоз ва трафарет усули — ўтмишда қолди.

Рақамлаштириш — очиқлик, тезкорлик ва шаффофлик сари муҳим қадам!

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр