Давлат хизматларини кўрсатиш сифати аҳоли томонидан баҳоланади

Давлат хизматларини кўрсатиш сифати аҳоли томонидан баҳоланади

18 декабрь 2025

Ҳукумат қарори (792 сон, 16.12.2025-й.) билан “Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини аҳоли томонидан баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, қуйидагилар ваколатли органларнинг давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва самарадорлигини аҳоли томонидан баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

  • хизмат кўрсатиш сифати;
  • хизматнинг ўз вақтида кўрсатилгани;
  • хизматдан фойдаланиш имконияти.

Баҳоловчи давлат хизматидан фойдаланганидан сўнг махсус QR-кодни сканер қилиб, белгиланган мезонлар асосида 1 дан 5 гача ўз баҳоси ва фикрларини қолдиради.

Қолдирилган 3 ёки ундан паст баҳо ҳамда салбий фикрлар давлат хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида ваколатли органлар ҳамда Адлия вазирлигига автоматик юборилади.

Бунда мазкур ҳолатларга сабаб бўлаётган шарт-шароитлар ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, уларни бартараф қилиш чоралари кўрилади.

Баҳолаш натижалари яхшиланишига эришилмаганда, Адлия вазирлиги томонидан масъул ходимларни давлат хизматлари кўрсатишдан четлаштириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ваколатли органга тақдимнома киритилади.

Баҳолаш натижаларига кўра давр, ваколатли орган ва ҳудудлар (вилоятлар ва туман (шаҳар) кесимида рейтинг шакллантирилиб, ҳар чорак, ярим йил ва йил якуни билан кейинги ойнинг 15 санасига қадар ЯИДХПда эълон қилиб борилади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр