Давлат секторида стратегик коммуникация: Тошкентда халқаро семинар бўлиб ўтди

Давлат секторида стратегик коммуникация: Тошкентда халқаро семинар бўлиб ўтди

22 май 2025

2025 йил 20-21 май кунлари Тошкент шаҳрида “Стратегик коммуникациялар ва янги тармоқ стратегиялари ҳақида хабардор қилиш” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.

Тадбир Латвия молиялаштириш ва шартномалар бўйича марказий агентлиги (CFLA) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамкорлигида ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида ўтказилди.

Ушбу нуфузли тадбирда асосий вазирликлар ва идораларнинг мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарнинг очилишида сўзга чиққан маърузачилар стратегик коммуникациянинг аҳамиятига, ахборот билан ишлаш масъулияти ва маданиятига алоҳида тўхталди. Таъкидланганидек, Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони сўнгги етти йилда 14 миллиондан 32 миллионгача кўпайди.

Шунингдек, давлат органларининг жамоатчилик фикрига муносабат билдириш даражаси 2019 йилдаги 15 фоиздан 2025 йилга келиб 95 фоизгача ошгани қайд этилди. Бу эса давлат органларининг халққа очилганидан далолат беради.

Семинар доирасида латвиялик мутахассислар томонидан амалий тренинглар ташкил этилди. Улар ўзларининг давлат коммуникациялари соҳасидаги бой тажрибалари, инновасион ёндашувлари ва амалий ечимлари билан ўртоқлашдилар.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр