2020 йилда пандемия туфайли жаҳон иқтисодиёти ҳажми 4,4 фоизга камайди. Шу билан бирга, бутун дунёда рақамлаштириш жараёни тезлашди. Яъни мамлакатлар ўзларини «блоклаб», мактаблар ва саноат тармоқлари ёпилди, рақамли секторлар – масофавий таълим, электрон тижорат ёки уйдан ишлаш хизматлари – муҳим аҳамият касб этиб қолди...
Ушбу тенденция қайси мамлакатда қандай намоён бўлди?
Тафтс университети қошидаги Флетчер мактаби ходимлари Mastercard билан ҳамкорликда Digital Evolution Scorecardнинг учинчи нашрини ишлаб чиқишди. Қуйида 4 та асосий омил: талаб, таклиф, институтлар ва инновацияларни кузатиб борадиган 160 та кўрсаткичга кўра, 45 дан ортиқ турли манбалар тўпламидаги давлат ва тижорат маълумотларидан фойдаланилган таҳлил натижаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Таклиф: Рақамли экотизимни яратиш учун рақамли муҳит ва жисмоний инфратузилма қанчалик ривожланган (Бу кенг полосали Интернетнинг мавжудлиги, онлайн-дўконлардан товарларни етказиб беришда йўлларнинг сифати ва бошқа омилларни ўз ичига олади)?
Талаб: истеъмолчилар рақамли иқтисодиётда иштирок этишга тайёрми ва бунга қодирми? Уларда бунинг учун зарур воситалар ва кўникмалар борми?
Институтлар: Мамлакат қонунлари (ва ҳукумат ҳаракатлари) рақамли технологияларни ривожлантиришга ёрдам берадими ёки тўсқинлик қиладими? Расмийлар рақамлаштиришга сармоя киритяптими? Давлат томонидан қабул қилинган тартибга солиш чоралари маълумотлардан фойдаланиш ва сақлашни секинлаштирадими ёки аксинча?
Инновациялар: инновацион экотизимнинг асосий компонентлари қанчалик етук: а) иқтидор ва капиталга кириш, б) жараёнлар (масалан, университетлар ва бизнес ўртасидаги ҳамкорлик) ва c) мижозларга етиб бориш (янги рақамли маҳсулотлар ва хизматлар).
Ушбу маълумотлар асосида иқтисодиётнинг иккита кўрсаткичи баҳоланган: мамлакатдаги рақамлаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва унинг тезлиги (12 йил давомида рейтинг баллари ўсиши суръати баҳоланган – 2008 йилдан 2019 йилгача). Қуйидаги диаграммада ҳосил бўлган «харита» иқтисодиётни тўртта зонага ажратади: етакчилар, секинлашувчи, истиқболли ва муаммоли.
Рақамли эволюция: ҳолат ва тезлик
Лидерлар
Бу таркибга рақамлаштиришнинг юқори бошланғич даражаси ва соҳада кучли ривожланиш суръатлари билан ажралиб турадиган иқтисодиётлар киради. Айниқса, учта давлат алоҳида ажралиб туради. Булар: Жанубий Корея, Сингапур ва Гонконг.
Эстония, Тайван ва БAA эса инновацияларга мослашиш ва институционал ёрдам кўрсатиш ҳамда доимий равишда индекслар бўйича етакчилар қаторига киради. Қизиғи шундаки, AҚШ рақамли эволюцияда Сингапурдан кейин иккинчи ўринда туради: бу ҳажмли ва мураккабликдаги иқтисодиёт учун ажойиб ўсиш суръатидир.
Бу мамлакатлар нимаси билан ажралиб туради? Ҳар бири ўзига хосдир, аммо таҳлиллар шуни кўрсатдики, энг муваффақиятлилари қуйидаги устуворликларни танлаган:
Истиқболлилар
Ушбу таркибда рақамли иқтисодиёт инфратузилмаси ҳамон чекланган. Аммо уларни тез рақамлаштирилаётганлар сафидан дейиш мумкин. Масалан, Хитой рақамли эволюция суръати бўйича жадал ўсиб бормоқда, талаб ва инновациялар уйғунлиги туфайли бошқа мамлакатлардан сезиларли даражада олдинда. Гуруҳнинг яна икки таниқли аъзоси – Индонезия ва Ҳиндистондир: улар ўсиш суръати бўйича дунёда учинчи ва тўртинчи ўринда. Шунингдек, Кения, Вьетнам, Бангладеш, Руанда ва Aргентина кабилар ҳам рақамли ривожланишнинг жадал суръатларини бошдан кечиришмоқда. Бу рақамлаштиришнинг иқтисодий тикланишга фойдаси катта эканлигидан далолатдир.
Таҳлилларга асосланиб, муваффақиятли иқтисодлар қуйидаги вазифаларга эътибор қаратиши аниқланди:
Секинлашиб қолганлар
Бу таркибга яхши рақамли тизимларга эга, аммо ривожланиш суръати пастлаган мамлакатлар киради. Уларнинг аксарияти Европа Иттифоқига аъзо. Бу қисман етук бўлган, лекин ўсишнинг табиий кечикиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, минтақадаги кўплаб давлатлар масъулиятли ва инклюзив ривожланиш учун атайлаб ўсишни қурбон қилишни танлашди. Тезликни тиклаш учун (ўз қадриятларидан воз кечмаган ҳолда) бу мамлакатлар қуйидагиларга аҳамият бериши керак:
Қийинчиликни бошдан кечираётганлар
Ниҳоят, Aфрика, Осиё, Лотин Aмерикаси ва Жанубий Европа мамлакатларини ўз ичига олган охирги таркиб мавжуд рақамли экотизимдаги муаммолар ва паст ўсиш билан ажралиб туради. Ушбу зонадаги давлатлар рақамли ўсишни иқтисодий барқарорлик воситаси сифатида қўллашда ривожланаётган иқтисодлардан намуна олишлари керак. Хусусан, рақамли сегментга талаб юқори бўлган муаммоли иқтисодларда қуйидаги устуворликлар белгиланиши зарур:
Шоҳида Исроилова тайёрлади