Электрон хизматлар улушини 70 фоизга етказиш кўзланмоқда

Электрон хизматлар улушини 70 фоизга етказиш кўзланмоқда

28 март 2023

АОКАда Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос ва бошқалар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йил тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, ахборот-коммуникация хизматлари (алоқа ва ахборотлаштириш ҳамда компьютер хизматлари) ҳажми 2021 йилга келиб 17.8 трлн сўмга етди. 2022 йилда эса бу кўрсаткич кескин ошиб, 22.9 трлн сўм бўлди. Рақамли иқтисодиёт соҳасининг ЯИМдаги улуши 2019 йилда – 1.80 фоиз, 2020 йилда – 1.99, 2021 йилда – 2.60, 2022 йилда – 2.77 фоизни ташкил қилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)даги хизматлар сони 2021 йил 300 тани (100 та мобил иловалар орқали) ташкил этган бўлса, 2022 йилда 370 (+70, 165 та мобил иловалар орқали) тага етказилди. Натижада аҳолининг 36 млрд сўм маблағи тежалиб, 70 дан ортиқ ҳужжатлар сўрови бекор қилинди.

2023 йилда my.gov.uz порталидаги электрон давлат хизматлари сонини 200 тага ошириб, 570 тага (265 таси мобил иловалар орқали) етказиш режалаштирилган.

Электрон хизматлар улуши 2020 йилда 32 фоизни (3.1 млн), 2021 йилда 54 фоизни (8.4 млн), 2022 йилда 66 фоизни (12.0 млн) ташкил қилган. 2023 йилда бу кўрсаткични 70 фоизга (21 млн) етказиш мўлжалланган. Шу даврда анъанавий хизматлар мос равишда 68, 46, 34, 30 фоизни ташкил қилади.

Ягона порталдан фойдаланувчилар сони 2019 йилда 77 минг нафар бўлса, 2020 йилда 372 мингни, 2021 йилда 1 млн.ни, 2022 йилда 4 млн.ни ташкил этган.
2019 йилга қараганда фойдаланувчилар сони 52 бараварга ортган.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр