«Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби белгиланди

«Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби белгиланди

16 декабрь 2025

«Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3725-сон, 15.12.2025-й.).

Низомга кўра, беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади.

Электрон рецептга ўтказиладиган дори воситаларининг гуруҳларини шакллантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Экспертлар кенгаши ташкил этилади.

Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашнинг 1-босқичида қуйидаги дори воситалари электрон рецепт асосида белгиланади:

  • антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари;
  • тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган 1003 қисқа рақамли “Call-марказ” орқали ётоқ режимида бўлган ва сурункали касалликка чалинган беморлар учун қуйидаги имкониятлар таъминланади, жумладан:

  • ўзлари бириктирилган оилавий шифокорга мурожаат қилиш;
  • даволаш курсини давом эттириш мақсадида ўз оилавий шифокорига (ёки тор соҳа мутахассисига) масофадан мурожаат қилиш орқали электрон рецепт олиш.
Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр