Аксилкоррупция ойлиги доирасида 9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда давлат органларида ҳалоллик стандартларини мустаҳкамлаш ва коррупция хавф-хатарларини камайтиришга қаратилган вазифалар муҳокама қилинди.
Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умид Мавлонов иштирок этиб, соҳа бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, стратегик вазифалар, давлат хизматларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтдилар.
Тадбир якунида вазирлик тизимидаги ички назорат тузилмалари фаол ходимлари ўз хизмат бурчини намунавий бажарганликлари учун тақдирландилар. Шунингдек, соҳада коррупциянинг олдини олиш бўйича хизмат қилган ва намунавий фаолият олиб борган ходимлар ҳам алоҳида эътироф этилди. Эътиборлиси, улар орасида Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходими ҳам бор.
Мазкур учрашув давлат органларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, масъул ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашишда тизимли ишларини янада кучайтиришга хизмат қилади.