Жорий йилнинг 18 апрель санасида ташкил этилган тадбирда техникум талабалари ҳамда Хўжаобод тумани тиббиёт бирлашмаси ходимларининг электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича кўникмалари оширилди.
Мазкур семинарда иштирокчиларга my.gov.uz порталида жорий этилган оммабоп электрон хизматлар ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, Ягона порталга OneID тизими орқали кириш ҳамда порталнинг МйГов мобил иловасида мавжуд қулайликлар тўғрисида маълумот берилди.
Семинар давомида my.gov.uz порталида жорий этилган "Соғлиқни сақлаш", "Ёшлар", "Таълим" соҳаларига оид электрон хизматлардан фойдаланиш жараёнлари амалий тарзда намойиш этилди ҳамда хизмат натижасини электрон ҳужжат шаклида юклаб олиш мумкинлиги тушунтирилди.