ICT Week Uzbekistan 2025 ҳафталиги доирасида энг фаол ташкилотлар тақдирланди
25 сентябрь 2025
ICT Week Uzbekistan 2025 ҳафталиги доирасида давлат бошқаруви, иқтисодиёт ва жамият ҳаётига рақамли технологияларни жорий этишда катта ютуқларга эришган, фаол ва ташаббускор ташкилотлар муносиб равишда тақдирланди.
Ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланди:
«Фуқароларга энг қулай хизмат кўрсатаётган ташкилот» — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги;
«Стартап экотизими ривожланишига катта ҳисса қўшган ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;
«Давлат маблағларини шаффоф бошқаришда рақамли ютуққа эришган ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;
«Металлургия саноатида ишлаб чиқариш жараёнларини фаол рақамлаштираётган хўжалик бирлашмаси» — «Ўзметкомбинат» АЖ;
«Ҳудудда рақамли ривожланиш бўйича юқори кўрсаткичларга эришган ҳокимлик» — Тошкент вилояти ҳокимлиги;
«Йилнинг энг фойдали давлат хизматини жорий қилган ташкилот» — «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси;
«my.gov.uz порталини ривожлантириш бўйича энг яхши ҳамкор давлат ташкилоти» — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
«Рақамли маълумотлар экотизимини ривожлантириш бўйича энг яхши ҳамкор давлат ташкилоти» — Ички ишлар вазирлиги;
«Давлат мулкини бошқаришда рақамлаштириш орқали шаффофлик ва самарадорликни таъминлаган ташкилот» — Давлат активларини бошқариш агентлиги;
«Сайлов жараёнларини рақамлаштириш бўйича энг яхши ҳамкор ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси;
«Хорижда ишлаш жараёнларини онлайн ташкил этиш бўйича энг яхши ҳамкор давлат ташкилоти» — Миграция агентлиги;
«Темир йўл соҳасида электрон хизматларни амалга ошириш бўйича энг яхши ҳамкор ташкилот» — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
«Жамоат транспорти хизматларини рақамлаштиришда катта ҳисса қўшган компания» — «Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори» АЖ;
«Давлат хизматларига тўловларни амалга оширишда қулай ва инновацион ёндашувга эга тўлов ташкилоти» — «Uzum bank» АЖ;