Бугун, 12-июн куни Рақамли ҳукумат маркази ходимлари “International Inclusive HUB” Халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказида таҳсил олаётган ёшлар учун махсус тренинг ўтказди.
Унда my.gov.uz порталининг инклюзив имкониятлари, ёшлар учун яратилган алоҳида имтиёзлар ва мавжуд хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тренинг давомида иштирокчилар электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг қулай усуллари, рақамли инклюзивликнинг аҳамияти ва my.gov.uz порталининг ҳар бир фуқаро учун тенг имкониятлар яратишдаги роли билан танишдилар.
Бизнинг асосий мақсадимиз – ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик, барча учун давлат хизматларидан фойдаланишни максимал даражада осонлаштиришдир.
"International Inclusive HUB"дан ажойиб имконият!
Ёзги таътил муносабати билан, “Интернатионал Инcлусиве ҲУБ" 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун махсус дастур йўлга қўйилганини ва рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилади! Бу дастур ёшларга янги билим ва кўникмаларни эгаллаш, ўз салоҳиятини ривожлантириш учун ноёб имкониятдир.
Ушбу дастурда иштирок этиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
Қўшимча маълумот учун телефон: (71) 202 5858
my.gov.uz билан рақамли келажакни бирга қуринг!