Касбий маданият аслида кенг тушунча

Касбий маданият аслида кенг тушунча

03 ноябрь 2022

Бугун, 3 ноябр куни “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ва “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасалари ходимлари иштирокида навбатдаги ҳуқуқий саводхонлик машғулоти бўлиб ўтди.

Унда юрист Абдуллажон Рахмонов тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Мазкур қарор билан тасдиқланган низомда давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари белгилаб қўйилган бўлиб, унда ходимларнинг касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ва хизматдан ташқари вақтда ташқи кўриниши ҳамда кийиниш услуби ҳам эътиборга олинган. 

Машғулот давомида ушбу қоидаларни қабул қилишдан асосий мақсад –  давлат муассасаларида фаолият олиб борувчи хизматчиларнинг ўз устида ишлаши, ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат ва жамият манфаатларини устун қўйиши, коррупцияга муросасиз курашиш, шунингдек, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишдан иборат эканлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр