«Ижтимоий ҳамён» рақамли тизимини техник ишга тушириш 5 сентябрь куни амалга оширилди, дея хабар берди Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати.
Ижтимоий ҳамённи жорий этишнинг ҳуқуқий асослари тасдиқланди ва Нур-Султон шаҳрида «ижтимоий ҳамён» пилот лойиҳасининг техник ишга туширилиши амалга оширилди, — дейилади хабарда.
Вазирликнинг таъкидлашича, айни пайтда тизим туғилганлик ва бола парвариши бўйича нафақалар ҳамда манзилли ижтимоий ёрдамни биринчи ўтказишга тайёрланмоқда.
Қайд этилишича, «Ижтимоий ҳамён» лойиҳаси ижтимоий нафақалар олиш тартибини соддалаштиришга мўлжалланган муқобил рақамли тўлов воситаси сифатида амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати республиканинг барча аҳолисининг давлатнинг турли рақамли тизимларидан маълумотларини тўплайдиган ва фуқароларнинг ижтимоий фаровонлик даражасини белгиловчи «Рақамли оила харитаси»нинг синовдан ўтказилишини эълон қилган эди.