Махсус электрон савдо майдончаси ишга туширилади

Махсус электрон савдо майдончаси ишга туширилади

24 май 2025

2025 йил 1 июндан бошлаб Электрон кооперация порталида Ягона реестрга киритилган субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар, кўрсатиладиган хизматларнинг давлат хариди учун электрон савдо майдончаси фаолияти йўлга қўйилади.

Давлат буюртмачиларига электрон савдо майдончаси орқали Ягона реестрга киритилган субъектлардан бир шартнома бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган товар (хизмат)ларни харид қилишга рухсат берилади. Бунда электрон савдода 48 соат ичида бир нафар иштирокчи қатнашган тақдирда, давлат буюртмачисига иштирокчи билан электрон равишда савдолашиш орқали ёки давлат харидларининг бошқа тури асосида харидни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган ҳамда уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашган тадбиркорлик субъектлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан «Инклюзив иш берувчи» мукофоти билан тақдирланади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр