O'zbekiston Respublikasi Davlat mustaqilligining 35 yilligi banneri
Мактаб ўқув қуроллари — келажак рақамли авлодининг илк сармояси!

Мактаб ўқув қуроллари — келажак рақамли авлодининг илк сармояси!

25 август 2026

Статистикага кўра, боланинг билим олишга бўлган иштиёқи ва руҳий тайёргарлиги кўп жиҳатдан янги ўқув йили олдидан унда шаклланадиган кайфиятга боғлиқ. Ота-оналар учун эса бу давр ҳам қувонч, ҳам катта масъулиятли тайёргарлик демакдир.

Айнан шу долзарб эҳтиёжни англаган ҳолда, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимларни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича кўп йиллик анъанани бу йил ҳам муносиб давом эттирди.

Янги ўқув йили арафасида ходимларнинг бошланғич синф ўқувчиси бўлган фарзандларига сифатли ўқув қуроллари тўплами ва замонавий мактаб сумкалари топширилди.

Ушбу ташаббус ота-оналар елкасидаги моддий ҳамда ташкилий юкни енгиллаштириб, бор эътиборни хотиржам иш жараёнига қаратиш имконини беради.

Биламизки, ҳар қандай инновацион рақамли лойиҳалар ва технологик ютуқлар ортида, энг аввало, ўзини қадрли ҳис қилган ходимлар ҳамда уларнинг фаровон оиласи туради. Корпоратив ғамхўрлик — бу келажакка киритилган энг тўғри сармоядир. Фарзандларимизнинг қувончга тўла кўзлари ва самимий табассуми — Марказимиз жамоаси учун энг катта натижа.

Барча жажжи билмандонларга янги ўқув йилида аъло баҳолар, улкан кашфиётлар ва келажакда юртимиз рақамлаштириш соҳасининг етакчи мутахассислари бўлиб етишишларини тилаймиз!

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр