O'zbekiston Respublikasi Davlat mustaqilligining 35 yilligi banneri
Марказ ходимларининг Ислом цивилизацияси марказига навбатдаги ташрифи ташкил этилди

Марказ ходимларининг Ислом цивилизацияси марказига навбатдаги ташрифи ташкил этилди

11 август 2026

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, бой тарихий ва маданий меросимиз билан яқиндан таништириш ҳамда жамоада соғлом корпоратив муҳитни шакллантиришга қаратилган тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Шу муносабат билан, Марказ ходимлари учун пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси маркази бўйлаб навбатдаги маърифий саёҳат ташкил этилди.

Ташриф давомида иштирокчилар Учинчи Ренессанс пойдеворининг ёрқин тимсоли бўлмиш ушбу муаззам масканда сақланаётган нодир экспонатлар, буюк аждодларимизнинг дунё илм-фани ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва илмий мероси билан атрофлича танишдилар. Шунингдек, экспозицияларни намойиш этишда қўлланилган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, интерактив ва голографик ечимлар мутахассисларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Рақамлаштириш соҳасида фаолият юритаётган Марказ мутахассислари учун бу ташриф бой маънавий озуқа манбаи бўлиш баробарида, ёш авлод вакилларида миллий ғурур ва илм-фанга бўлган интилишни янада кучайтиришга хизмат қилди.

Марказ раҳбарияти томонидан ходимларнинг ишдан ташқари вақтини мазмунли ва маърифий руҳда ташкил этишга қаратилган бу каби тадбирлар тизимли равишда ўтказиб борилади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр