O'zbekiston Respublikasi Davlat mustaqilligining 35 yilligi banneri
Марказ ходимларининг кибергигиена ва ички назорат бўйича билимлари оширилди

Марказ ходимларининг кибергигиена ва ички назорат бўйича билимлари оширилди

06 июль 2026

Рақамли дунёда хавфсизлик ва шаффофликни таъминлаш — бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири. Шу муносабат билан, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида ходимларнинг ушбу йўналишлардаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда икки муҳим йўналиш бўйича соҳа экспертларининг маърузалари тингланди:

Ахборот хавфсизлиги ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассис Досматов Ниязмат ходимларни аҳолининг ҳуқуқий ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи расмий Телеграм платформа - хавфсиз.бот имкониятлари билан таништириб, рақамли муҳитда хавфсиз ишлаш, шахсий ва хизмат маълумотларини киберҳужумлардан ҳимоя қилиш ҳамда кундалик кибергигиена қоидаларига риоя этишнинг муҳим жиҳатларини амалий мисоллар билан тушунтириб берди.

Коррупсияга қарши ички назорат бўйича мутахассис Асадов Шухратилла эса тизимда шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда коррупсиявий хавф-хатарларга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш бўйича ҳуқуқий ва ташкилий чораларга тўхталиб ўтди.

Бу каби тренинглар Марказ фаолиятининг хавфсиз, ишончли ва очиқ тарзда юритилишини таъминлашга хизмат қилади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр