Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида ходимлар ўртасида шахмат ва шашка мусобақаси ташкил этилди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ўтказилган ушбу мусобақада марказ ходимлари фаол иштирок этишди.
Мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди, ходимлар нафақат ишдаги, балки "ақл гимнастикаси"даги маҳоратларини ҳам намойиш этдилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
️Бундай мусобақалар ходимларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ошириш, стратегик тафаккурини ривожлантириш ва жамоавий руҳни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.