Мукофотлар муборак бўлсин!

Мукофотлар муборак бўлсин!

Хабарингиз бор, 7 май – Алоқачилар куни сифатида тарихга муҳрланган.

Ушбу сана муносабати билан бугун, 6 май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда АКТ соҳаси ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазирлик марказий аппарати департаменти, бошқарма, бўлим ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, шунингдек, вазирлик тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этишди.

Тақдирлаш маросимини очиш учун сўзга чиққан АКТ вазири Шерзод Шерматов бу соҳанинг хат-хабарлар ташиш тарихидан бугунги виртуал олам, рақамлашув жараёнлари, сунъий интеллектларнинг кириб келиш давригача босиб ўтган тараққиёт йўли, унинг ривожи доимий изланиш талаб этиши ва бунда ўша ўтмишдан то ҳозиргача соҳа фидокорларининг ҳиссаси катта эканлиги, АКТ нафақат тарих, балки келажак касби ҳам бўлиб қолишини катта ҳаяжон билан сўзлади.

– 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда 7 май – Алоқачилар куни муносабати билан, шунингдек, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остидаги “Маънавият фестивали” доирасида АКТ вазирлиги томонидан соҳа ходимлари, айниқса, ёшлар ўртасида инсоний қадриятларни кенг тарғиб қилиш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, инсон қадрини янада юксалтириш мақсадида соҳада фаолият юритувчи раҳбар ҳамда ходимлар учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди – дейди АКТ вазири маслаҳатчиси Нурулла Абдуллаев. – Гувоҳи бўлганингиздек, тадбирларнинг энг муҳими ва барчага қувонч бахш этгани бугунги идоравий мукофотларнинг топширилиши бўлди. Жорий йилда жами 73 нафар АКТ соҳаси ходимлари – “Моҳир алоқачи” фахрий унвони (4), “Фахрий ёрлиқ” (40), “Ўз касбининг устаси” (29) белгилари билан мукофотланишди.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг АКТ лойиҳаларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Хожиакбархон Махмудов ҳам бор.

Фурсатдан фойдаланиб, Марказимиз жамоаси номидан тақдирланганларни муносиб мукофотлар билан чин юракдан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларида янгидан янги муваффақиятлар тилаймиз.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр