

1 июль санасида Ўзбекистон Республикасининг рақамли трансформация жараёнларидаги энг асосий ва муваффақиятли лойиҳалардан бири — Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ўзининг 13 йиллик тўйини нишонлади.
2013 йилда илк қадамларини қўйган ушбу платформа ўтган йиллар давомида оддий ахборот порталидан мамлакатнинг улкан рақамли экотизимига ва давлат билан халқни боғловчи энг ишончли кўприкка айланди. Бугун my.gov.uz нафақат қулайлик, балки Ўзбекистон рақамли иқтисодиётининг драйверидир.
https://xabar.uz/9agu