O'zbekiston Respublikasi Davlat mustaqilligining 35 yilligi banneri
my.gov.uz портали имкониятлари: Гулистон туманида амалий семинар ўтказилди

my.gov.uz портали имкониятлари: Гулистон туманида амалий семинар ўтказилди

26 август 2026

Жорий йилнинг 26 август куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 1 умумтаълим мактабида туманнинг таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад – иштирокчиларга my.gov.uz порталидан самарали фойдаланиш, унинг имкониятлари ва оммабоп хизматлар ҳақида батафсил тушунча беришдан иборат эди.

Тадбир давомида қатнашувчиларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган рақамли хизматлар ҳамда улардан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида маълумот берилиб, амалий кўникмалар мустаҳкамланди.

Шу билан бирга, давлат хизматчиларининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини янада ошириш юзасидан тегишли амалий тавсиялар берилди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр