

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида туман ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси М. Турсоатов ҳамда “УНИCОНСОФТ” МЧЖ туман бўлими мутахассислари иштирокида тиббиёт бўлимида рақамлаштириш жараёнлари ҳолати ўрганилди.
Экспертлар томонидан мавжуд ахборот тизимларининг жорий этилиш даражаси ва самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, “Рақамли ҳукумат” лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш мақсадида, соҳа ходимлари учун my.gov.uz, edo.ijro.uz ҳамда DMED платформаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий ўқув-семинари ташкил этилди. Тизимнинг тўлиқ рақамлаштирилиши келгусида иш унумдорлиги, тезкорлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.