26 iyun - Xalqaro giyohvandlikka qarshi kurash kuni
Пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаган иш стажларингиз тўғрисида билишни хохлайсизми?

Пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаган иш стажларингиз тўғрисида билишни хохлайсизми?

19 май 2026

Ундай бўлса, Пенсия жамғармаси ташаббуси билан my.gov.uz порталида йўлга қўйилган хизмат орқали бу тўғрисида маълумотномани онлайн олишингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу хизмат орқали сиз:

  • пенсиянгизнинг аниқ миқдори;
  • умумий иш стажингиз қанчалиги;
  • аниқланган ўртача иш ҳақингиз ва ҳисобга олинган миқдори;
  • пенсиянгизнинг таянч миқдори;
  • ортиқча иш стажларингиз учун пенсиянгизга қўшимча тўлов миқдори каби маълумотларни ҳам кўришингиз мумкин.

Навбат кутмайсиз — барчаси бир неча сонияда амалга ошади!

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1354

Ушбу хабарни пенсионер яқинларингизга юбориб қўйинг!

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр