Пойтахтимиз технологиялар ва инновациялар марказига айланди: "ICT Week Uzbekistan 2025" ҳафталигига старт берилди!

Пойтахтимиз технологиялар ва инновациялар марказига айланди: "ICT Week Uzbekistan 2025" ҳафталигига старт берилди!

23 сентябрь 2025

Ҳафталикнинг илк куни тантанали очилиш маросими билан бошланиб, унинг доирасида бир қатор муҳим тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, Yandex компанияси ташаббуси билан илк бор жаҳон стартап асосчилари ва инвесторларини жамлаган "Global Founders Meet in Tashkent" учрашуви ўтказилди.

Шунингдек, кун давомида IT Park Узбекистан томонидан "Shared services and offshore Outsourcing" саммити, DataVolt компаниясининг "Ўзбекистоннинг рақамли ривожланишини тезлаштириш" номли форуми ҳамда ZTE каби йирик компанияларнинг тақдимотлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Куннинг энг муҳим воқеаси сифатида Саудия Арабистонининг DataVolt компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 6,5 миллиард долларгача бўлган сармоя эвазига миллий маълумотлар марказларини барпо этиш режасини эълон қилди. Бу Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмаси учун тарихий келишув бўлди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр