

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида соҳа фидойиларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 22 августдаги тегишли Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли учун қулай ва шаффоф экотизим яратишга муносиб ҳисса қўшган Марказнинг бир гуруҳ ходимлари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотландилар.
Тантанали йиғилишда Марказ директори Анвар Мансуров соҳа вакилларини қутлуғ айём ҳамда юксак эътироф билан қутлади. У ўз нутқида сўнгги йилларда рақамлаштириш йўналишида эришилаётган ютуқлар ортида ҳар бир ходимнинг масъулиятли ва фидойи меҳнати турганини алоҳида таъкидлаб, мукофотларни ўз эгаларига топширди.
Тадбир якунида тақдирланганлар кўрсатилган юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, келгусида ҳам соҳани ривожлантириш ҳамда фуқаролар мушкулини осон қилиш йўлида бор куч-ғайратларини сафарбар этишларини таъкидладилар.