Хоразм вилоятида Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳамда Урганч давлат университетида “my.gov.uz – ҳаётий вазиятлар учун” лойиҳаси доирасида ўқув семинарлар ташкил этилди.
Тошкент вилояти.
Тошкент вилоятининг бир қанча умумий ўрта талим мактабларида ўқув семинарлар ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти.
Термиз давлат университети, Шеробод тумани ахборот кутубхона марказида, IT park ҳамда Ангор тумани 1-сон политехникумида махсус семинарлар ташкил этилди.
Қашқадарё вилояти.
Шаҳрисабз давлат педагогика университети, Қарши халқаро инновацион университети, Шаҳрисабз шаҳар мономарказ, Шеробод тумани ахборот кутубхона марказида семинарлар ташкил этилди.
Жиззах вилоятида таълим соҳаси вакиллари учун тренинг ўтказилди.
Жиззах давлат педагогика университети, Ғаллаорол тумани 25-мактаб, Зомин тумани 60-мактабда my.gov.uz порталидан самарали фойдаланишни ўрганишди.
Навоий вилоятида ўқитувчилар инновациялар карвонида!
Кармана тумани Фавқулотда вазиятлар бошқармасида ҳамда ушбу туманнинг 1-мактабида информатика фани ўқитувчилари my.gov.uz орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича махсус семинар-тренингда иштирок этишди.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида my.gov.uz порталидан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари кенг қамровда ўтказиб келинмоқда. Бу каби тадбирлар аҳолининг барча қатламлари, жумладан, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқа соҳа вакилларини қамраб олмоқда.
my.gov.uz порталидан фойдаланишни ўрганинг ва ҳаётингизни осонлаштиринг!