Рақамли ҳукумат марказида “Аёлга эҳтиром ҳафталиги” доирасида аёлларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида "Спорт – саломатлик ва нафислик манбаи" шиори остида стол тенниси мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа жуда қизиқарли ва шиддатли ўтди. Аёллар нафақат спорт бўйича маҳоратларини, балки ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик хислатларини ҳам намойиш этишди.
Стол тенниси – бу жисмоний ва ақлий тезкорликни талаб қилувчи спорт тури, шунга кўра, бу тадбир ҳар бир иштирокчи учун ажойиб тажриба бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ажратилган эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Аёллар учун спорт жисмоний ва руҳий саломатликни мустаҳкамлаши, энергияни қайта тиклаши, нафислик ва гўзаллик бериши, ташқи кўринишга ижобий таъсир кўрсатиши, стрессни камайтириб, иш қобилиятини ошириши ҳамда ижобий кайфият бахш этиши билан ҳам муҳимдир.
Барча иштирокчиларга фаоллиги учун миннатдорчилик билдирамиз!