ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ

28 декабрь 2021

Бугун, 28 декабрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига Мухитдинов Aзиз Хакимович директор этиб тайинланди.

Муҳитдинов Aзиз Ҳакимович 1985 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация технологиялари университетини тамомлаган. Маълумоти олий.

Иқтисод фанлари номзоди. Ўз фаолиятини 2008 – 2012 йилларда «Ўзбектелеком» AКда мутахассис ва бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган.

2012 – 2017 йилларда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

2017-2018 йилларда «UZINFOCOM» ДУК директорининг биринчи ўринбосари, директор вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган.

2018 йилдан шу кунга қадар «UNICON.UZ» ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр