Талаба-ёшларга my.gov.uz'дан фойдаланиш афзалликлари тушунтирилди

Талаба-ёшларга my.gov.uz'дан фойдаланиш афзалликлари тушунтирилди

11 ноябрь 2025

Бугун, 11 ноябрь куни "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси мутахассислари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) талабалари учун семинар-тренинг ўтказди. Тадбир my.gov.uz портали орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мавзусида бўлди.

Семинар давомида иштирокчилар my.gov.uz порталида жорий этилган янги имкониятлар ва қулайликлар, талабалар учун долзарб бўлган янги турдаги электрон давлат хизматлари (масалан, ижара компенсацияси олиш, ўқишни кўчириш) ва улардан фойдаланиш тартиблари, электрон хизматлардан фойдаланишда вақтни тежаш ва шаффофликни таъминлаш афзалликлари билан яқиндан таништирилди.

Тадбир якунида талабалар my.gov.uz орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди, шунингдек, тизим бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Рақамли ҳукумат маркази ёшлар билан мулоқотни давом эттириб, аҳолининг кенг қатламини рақамли хизматлардан фойдаланишга ўргатиш орқали мамлакатда "Электрон ҳукумат" тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган ишларини изчил давом эттиради.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр