Юнус Ражабий Номидаги Ўзбек Миллий Мусиқа Санъати Институтида my.gov.uz порталидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда талабаларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган оммабоп рақамли хизматлар ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, МйГов мобил иловасининг афзалликлари тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, талабалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.