26 iyun - Xalqaro giyohvandlikka qarshi kurash kuni
ТДИУ талабалари рақамли хизматлар билан яқиндан танишди!

ТДИУ талабалари рақамли хизматлар билан яқиндан танишди!

21 май 2026

Бугунги шиддатли рақамли даврда қоғозбозлик ва навбатлар ўтмишга айланмоқда. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) талабалари учун ташкил этилган семинар-тренинг айнан шу мавзуга — рақамли давлат хизматларининг қулайликлари ва амалий аҳамиятига бағишланди.

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари томонидан ўтказилган тренинг давомида ёшларга ҳозирги кунда муҳим бўлган қуйидаги йўналишлар батафсил ёритиб берилди:

  • Ягона порталда талабалар ва ёшлар учун жорий этилган энг сўнгги ва интерактив хизматлар;
  • my.gov.uz мобил иловаси орқали “рақамли ҳужжатлар”дан тўғри фойдаланиш имкониятлари;
  • порталнинг ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус мослаштирилган қулай функциялари ҳамда улардан тенг ҳуқуқли фойдаланиш тартиби.

Семинар маъруза шаклида ўтмади. Талабалар реал вақт режимида мобил илова ва портал имкониятларини ўз смартфонларида синаб кўриб, мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

Рақамли хизматлар — қулай, тезкор ва барча учун тенг имконият!

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр