Ҳудудлардаги масъуллар учун АКТ мутахассисларини рейтинг баҳолашдан ўтказиш тартиблари бўйича семинар ташкил этилди

Ҳудудлардаги масъуллар учун АКТ мутахассисларини рейтинг баҳолашдан ўтказиш тартиблари бўйича семинар ташкил этилди

22 май 2024

Жорий йилнинг 20 май куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида ZOOM орқали ҳудудлардаги мутахассислар учун республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг АКТни ривожлантиришга масъул ходимларини рейтинг баҳолашдан ўтказиш тартибига доир семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда Марказнинг ҳудудларда рақамлаштириш дастурларини мувофиқлаштириш бўлими ҳудудий мутахассислари иштирок этиб, улар аттестациядан ўтиш ва малака сертификатини олиш, шунингдек, “Аттестациядан ўтказиш ва малака сертификатини бериш” ягона ахборот тизими орқали рейтинг баҳолашдан ўтказиш тартиблари бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди.

Эндиликда Марказнинг ҳудудлардаги мутахассислари олган билим ва кўникмаларини ўз ҳудудларига татбиқ этиши ҳамда рейтинг баҳолашда кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр