Бугун, 17-сентябрь куни Урганч рақамли технологиялар техникумида талабаларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини оширишга қаратилган амалий семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар давомида мутахассислар my.gov.uz порталининг ёшларга энг керакли функцияларини амалий мисоллар билан кўрсатиб беришди.
Тадбир сўнгида талабалар мутахассислар билан эркин мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар. Бундай амалий машғулотлар орқали Урганч ёшлари нафақат замонавий касбларни эгаллашга қизиқишди, балки рақамли технологиялар ёрдамида ҳаётни янада қулай ва самарали қилиш мумкинлигини ҳам англашди.