Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида, ходимларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини бойитиш, ички туризмни қўллаб-қувватлаш ва тарихий меросга бўлган ҳурматни ошириш мақсадида “Юртим тарихини ўрганаман” шиори остида қадимий Бухорога навбатдаги маънавий саёҳат ташкил этилди.
Мазкур ташриф доирасида марказ ходимлари Бухоронинг кўплаб тарихий обидалари – Ситораи Моҳи Хоса саройи, Арк қалъаси, Саид Мир Кулол мақбараси ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Бухоро зиндони, Чашмаи Айюб мақбараси, Лаби Ҳовуз ансамбли каби бой маданий мерос объэктлари билан яқиндан танишишди. Шу билан бирга Бухоронинг минг йиллик тарихига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлиб, миллий қадриятларимизга бўлган ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашди.
Бу каби ташаббуслар ходимлар ўртасида ижтимоий фаолликни ошириш, жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш ва миллий ғурурни кучайтиришга хизмат қилмоқда.