Ўзбекистон ва Амазонънинг Прожеcт Куипер лойиҳаси юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернет хизматларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон ва Амазонънинг Прожеcт Куипер лойиҳаси юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернет хизматларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди

07 ноябрь 2025

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга амалга ошираётган расмий ташрифи доирасида Амазон компаниясининг Прожеcт Куипер лойиҳаси бўйича халқаро истеъмолчилар бизнеси директори Лиза Скальпоне билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда “Project Kuiper” тизими хизматларини жорий этиш, IT Park орқали рақамли экотизимни ривожлантириш ҳамда юқори тезликдаги спутник интернет хизматларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу ташаббус мамлакатда замонавий интернет инфратузилмасини ривожлантириш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли хизматларнинг қамровини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Маълумот учун: аввалроқ Рақамли технологиялар вазирлиги ва Amazon Kuiper Commercial Services LLC ўртасида англашув меморандуми (Memorandum of Understanding) имзоланиб, ҳамкорлик йўлга қўйилган эди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр