Бугун, 12 декабрь куни TBC Суҳбат конференцияси бўлиб ўтди. Унда давлат хизматлари, рақамли маҳсулотлар ва хусусий сектор амалиётида мижозлар тажрибасини (Customer Experience — CX) янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, 2026 йилда CX соҳасидаги асосий трендлар юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Панель муҳокамаси “Давлат хизматлари маҳсулот сифатида: мамлакат миқёсида мижозлар тажрибасини шакллантириш” мавзусида ўтди. Унда Рақамли технологиялар вазирлиги, “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ДМ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Payme ва Road24 компаниялари вакиллари иштирок этишди.
Суҳбат давомида “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” директори ўринбосари Азизбек Худаев устувор йўналишларни маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги рақамли трансформациянинг бош мақсади рақамли инфратузилмани ривожлантириш; давлат хизматларини тўлиқ электронлаштириш; аҳолининг рақамли саводхонлигини оширишдан иборат.
My.gov.uz порталида ҳозирда 800 дан ортиқ хизмат кўрсатилади ва 13 млнга яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Бироқ, экспертнинг таъкидлашича, бу ҳали ҳаммаси эмас — келгуси босқичда давлат хизматларининг 95 фоизини рақамлаштириш вазифаси турибди.
Асосий мақсад фуқаролар учун барча босқичларни қамраб оладиган узлуксиз ва проактив хизматлар тизимини яратиш.
Мутахассис хусусий сектор билан интеграция ҳам давлат, ҳам тадбиркорлик учун фойдали эканини қайд этди.
Банклар, тўлов ташкилотлари ва сервислар билан электрон ҳамкорлик туфайли:
Бугунгача Payme иловасида 30 дан ортиқ давлат хизмати жорий этилган бўлиб, бу кўрсаткич кенгайтирилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, ноябрь ойидан ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилувчилар учун янги рақамли жараён ишлай бошлаган.
У орқали рўйхатдан ўтиш, банк ҳисоб рақами очиш, ҳисобот ва декларацияларни тайёрлаш каби имкониятлар ягона платформада тақдим этилмоқда.
Paynet’нинг янги иловаси орқали 35 мингга яқин ЯТТ ушбу хизматлардан фойдаланмоқда.
TBC Суҳбат конференциясидаги муҳокамалар Ўзбекистонда давлат хизматлари ва хусусий секторда CX стандартларини янги босқичга кўтариш йўлида аниқ қадамлар белгиланганини кўрсатди.
Рақамли инфратузилма, интеграция ва проактив хизматлар келгуси йилларда рақамли ҳукумат стратегиясининг асосий йўналишлари сифатида қайд этилди.
Конференциянинг видео трансляциясини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.