Ўзбекона руҳ: Рақамли ҳукумат марказида “Миллий либослар куни”

Ўзбекона руҳ: Рақамли ҳукумат марказида “Миллий либослар куни”

28 февраль 2025

Бугун, 28 феврал куни Рақамли ҳукумат маркази ходимларининг аксарияти ишга миллий либосларда келишди. Дўппилар, адрасу беқасамлар – Марказга ўзгача шукуҳ бағишлади ва кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Маълумки, юртимизда ёшларни ватанпарварлик, ўзбек халқининг миллий меросига ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида миллийликни, миллий урф-одатлар ва анъаналарни, миллий либосларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни "Миллий либослар куни" сифатида нишонланмоқда.

"Миллий либослар куни"да Рақамли ҳукумат маркази ходимлари миллий анъаналаримизга содиқлигини, ватанга бўлган муҳаббат ва миллий қадриятларимизга ҳурматларини яна бир бор намоён этишди. Шу билан бирга, замонавий технологиялар ва миллий анъаналарнинг уйғунлигини кўрсатишди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр