Бугун, 23-июл куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида Жанубий Кореянинг нуфузли Чеонгджу университети вакиллари билан муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда университет вице-президенти Янг Си Ҳонг бошчилигидаги делегация ҳамда Марказ ходимлари иштирок этишди.
Учрашувда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатилаётган оммабоп рақамли хизматлар, улардан фойдаланиш тартиби, OneID тизими ва Рақамли ҳукумат маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти таништирилди.
Ўзбекистон ва Чеонгджу университети рақамли трансформацияни жадаллаштириш бўйича учта асосий ҳамкорлик йўналишини белгилаб олди:
Ушбу ҳамкорлик рақамли бошқарувни мустаҳкамлаш ва давлат хизматларини яхшилашга қаратилган. Университет вице-президенти Ўзбекистоннинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқларини юқори баҳолади.
Учрашув якунида томонлар ахборот технологиялари соҳасида узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида қўшма лойиҳа ва тадбирларни муҳокама қилдилар.