VEON AdTech компанияси “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази хизматларидан фойдаланишни бошлади

VEON AdTech компанияси “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази хизматларидан фойдаланишни бошлади

05 май 2023

Жорий йилнинг 4 май куни Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда VEON AdTech компанияси ўртасида шартнома имзоланди.

Келишувга мувофиқ VEON Group компанияси “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларини қайта ишлаш маркази ресурсларидан янги VEON AdTech бўлинмаси Big Data лойиҳалари ва рақамли рекламаси фаолиятида фойдаланади.

Ҳамкорликнинг ушбу янги йўналиши VEON AdTech рақамли бўлинмасидаги маълумотлар хавфсизлигини юқори стандартларга риоя қилган ҳолда самарали ривожлантириш имконини беради.

Маълумотлар маркази булутли ечимларни рақамли оператор ва уларнинг мижозлари учун қулайроқ қилади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр