Марказда хавфларни бошқариш тизими
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 29-апрелдаги 279-сон қарорига мувофиқ, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида молиявий ва бошқа хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хавфларни бошқариш тизими Марказ фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш ва камайтиришга, шунингдек, ички назорат самарадорлигини оширишга қаратилган.
Марказнинг таркибий бўлинмалари фаолияти доирасидаги эҳтимолий хавфлар белгиланган тартибда ўрганилади. Таҳлил натижалари асосида хавфларнинг олдини олиш ва уларнинг таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланади.
Хавфларни самарали бошқариш мақсадида улар мунтазам мониторинг қилинади, амалга оширилган ишлар таҳлил этилади ва бошқарув жараёнларини такомиллаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Қандай хавфлар бошқарилади?
Хавфлар ички ёки ташқи бўлиши мумкин. Ягона тасниф уларни фаолиятга таъсир этиш йўналишига кўра беш асосий тоифага ажратади.
Стратегик хавфлар
Стратегик мақсадлар, давлат дастурлари ва белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш билан боғлиқ хавфлар.
Молиявий хавфлар
Молиялаштириш, бюджет маблағларидан фойдаланиш ва молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ хавфлар.
Маъмурий хавфлар
Режалар, ваколатлар, вазифалар тақсимоти ва бошқарув қарорлари билан боғлиқ хавфлар.
Операцион хавфлар
Кундалик жараёнлар, ахборот тизимлари, ресурслар ва узлуксиз фаолият билан боғлиқ хавфлар.
Коррупциявий хавфлар
Манфаатлар тўқнашуви, ваколатдан нотўғри фойдаланиш ва коррупцияга оид бошқа омиллар.
Хавфларни бошқариш жараёни
- 1Хавфларни аниқлаш
- 2Хавфларни баҳолаш
- 3Хавфлар реестрини шакллантириш
- 4Хавфларни камайтириш чораларини кўриш
- 5Хавфлар мониторинги
- 6Натижалар бўйича ҳисобот тайёрлаш
Хавф даражаси қандай баҳоланади?
Ҳар бир хавфнинг юзага келиш эҳтимоли ва унинг фаолиятга таъсири баҳоланади. Ушбу икки кўрсаткич натижаси хавф даражасини белгилайди ва устувор чораларни танлашга ёрдам беради.
6 ва ундан юқори
3 дан 6 гача
3 дан паст
Масъулият ва назорат
Таркибий бўлинмалар
Хавфларни аниқлайди ва баҳолайди, реестр ҳамда чора-тадбирлар режасини шакллантиради, унинг бажарилишини таъминлайди.
Хавфларни бошқариш қўмитаси
Реестр ва режаларни тасдиқлайди, ҳар чорак натижаларини муҳокама қилади ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилади.
Ички аудит хизмати
Баҳолашнинг асослилигини, режаларнинг ишлаб чиқилиши ва бажарилишини ўрганади ҳамда жараённи таҳлил қилади.
Мониторинг ва очиқлик
Чора-тадбирлар ижроси ҳар чоракда кўриб чиқилади. Чораклик маълумотлар кейинги ойнинг охиригача, йиллик ҳисобот эса кейинги йилнинг 5-мартигача расмий веб-сайтда эълон қилинади.
Норматив асос
Давлат молияси соҳасида хавфларни бошқариш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 29-апрелдаги 279-сон қарори
